Affresco_uzb Caravan_uzb Chelsea Gruzdv_uzb Izumi_uzb Sato_uzb Chinaras_uzb

Short En / Short Rus / Short Uzb
12chairs_uzb

Бунда меҳмон бўлган машҳур Остап ҳам,
Учар йигит, шоввоз, хушсурат барно.
Гоҳ кулиб, гоҳида дилин эзиб ғам,
Маслаги 12 стулни топмоқдир илло.
Муғомбир бўлса-да, демаган ёлғон,
Зеро, унга манзур бўлган-да “Карвон”.
Ресторанда завқ-ла кезаркан мамнун,
Баён этар экан ўз саргузаштин,
У билмасди, ҳатто, эмас гумонда:
Ўша бахтли 12 стул бизнинг - “Карвон”да!'

%d1%84%d0%be%d1%80%d1%88%d0%bc%d0%b0%d0%ba_%d0%b8%d0%b7_%d1%81%d0%b5%d0%bc%d0%b3%d0%b8

ФОРШМАК (икки нафар хўрандага тавсия этилади).


Анъанавий исроил миллий таоми, энг зўр газаклардан бири, у нимшўр сельд балиғининг лаҳмидан, сариёғ, зиравор ва сабзавотлар қўшиб тайёрланади.
Таом номи жуда романтик таржима килинади - яъни у «лаззатланиш оғушида» маъносини билдиради. Гап шундаки, ушбу газак иштаҳани очиш мақсадида овқат олдидан тортилади. Агар Сиз сельд балиғини биз каби хуш кўрсангиз, уни тайёрлашни албатта ўрганишингиз лозим, зеро у бунга арзийди, қолаверса, уни тайёрлаш унчалик мураккаб эмас.
Шундай қилиб, нимшўр сельдни қилтаноқдан тозалаймиз ва шу вақтни ўзида 200 гр. нонни сутда ивитиб қўямиз. Энди ушбу масаллиқларни чеккароққа олиб қўямиз – уларни навбати ҳали келади. Унгача биз учта қотириб қайнатилган товуқ тухумларини оқ-сариғидан ажратиб, сариқ зардакини уватамиз. Уватилган зардакларга мурч, бир чой қошиқ хантал (горчица), икки ош қошиқ олма сиркаси, икки чой қошиқ шакар ва чорак стакан зайтун мойидан қўшамиз. Энди гўштқиймалагичдан ўтказилган сельд гўштини тухум зардаклари, сиқиб суви чиқартирилган нон бўлакчалари ва гўштқиймалагичдан ўтказилган иккита нордон олма билан аралаштириш пайти келди. Ҳосил бўлган аралашмага шакл бериб, қора нонни қирқамиз ва уйдагиларни (хўрандаларни) дастурхонга таклиф этамиз!

%d0%b1%d0%bb%d0%b8%d0%bd%d1%87%d0%b8%d0%ba%d0%b8

БЛИНЛАР (икки нафар хўрандага тавсия этилади).

Рус таомларини болалар ҳам, катталар ҳам бир хил ёқтирадиган блин ва блинчикларсиз тасаввур қилиш қийин, албатта. Юпқа, мулойим, хушбўй бўлган анъанавий блинлар «12 стул» ресторанида турли масаллиқлар – қизил икра, сёмга балиғи ҳамда асал билан тортилади, шунинг учун блинлар асосий таомларга ҳам мазали қўшимча, ҳам ажойиб десерт бўлиши мумкин.
Блин ва блинчиклар халқ томонидан ёқтириб истеъмол қилинадиган рус таомлари ичида доимо етакчи ўринлардан бирини эгаллаган десак, муболаға бўлмайди. У нафақат мазали таом бўлибгина қолмай, балки ҳақиқий рамз ҳисоланади. Юп-юмалоқ, қизариб пишган, ёғли блинни қуёшга, хотиржамликка, йилнинг совуқ кунлари тугаб, бошланган баҳорга ўхшатишган. Русларнинг «первый блин комом» - «биринчи блин хом бўлади» ибораси қаердан пайдо бўлганини биласизми? Даставвал ибора умуман «комом» сўзи билан эмас, балки «первый блин Комме» - «биринчи блин Коммага» деб юритилган , ўшанда Комма деб катта ва баҳайбат, эндигина қиш уйқусидан турган айиқни аташган. Уни кўнглини олиш учун биринчи блин қалин, тўйимли ҳамда жуда ёғли қилиб пиширилган. «Блин с припекой” – «Қиймали блин» ибораси эса блинларни тайёрлаш анъанасидан келиб чиққан, яъни блинлар рус печларида пиширилган бўлиб, уларни ҳар томонига ағдаришни ҳожати бўлмаган, шунинг учун блиннинг ўзига турли қўшимчаларни (пиширилган қиймаларни) солиш жуда қулай бўлган. Вақт ўтиб, рус печлари ўрнига товалар келгач, оширилган хамирдан тайёрланган блинлар юпқа блинчикларга ўрнини бўшатган.
Анъанавий блинчикларни тайёрлаш учун 100 грамм ун ва бир чимдим тузни битта тухум, 100 грамм сут ва икки ош қошиқдаги шакарга қўшамиз. Барча масаллиқларни қунт билан аралаштирамиз – хамиримиз қаймоқсифат бўлиши лозим. Энди бир неча ош қошиқ ўсимлик ёғини қўшиш ва сутни қолганини (200 грамм) қуйиш пайти келди. Шу пайтда хамиримиз янги олинган қаймоқни эслатади, шундай эмасми? Пиширишни бошлаш мумкин: мойланган товага озгина хамирни қуйиб, уни бир меъёрда ёямиз ва бир дақиқадан сўнг ағдарамиз.