12chairs_uzb Affresco_uzb Caravan_uzb Chelsea Gruzdv_uzb Izumi_uzb Sato_uzb Chinaras_uzb Kp

Short En / Short Rus / Short Uzb
12chairs_uzb

Бунда меҳмон бўлган машҳур Остап ҳам,
Учар йигит, шоввоз, хушсурат барно.
Гоҳ кулиб, гоҳида дилин эзиб ғам,
Маслаги 12 стулни топмоқдир илло.
Муғомбир бўлса-да, демаган ёлғон,
Зеро, унга манзур бўлган-да “Карвон”.
Ресторанда завқ-ла кезаркан мамнун,
Баён этар экан ўз саргузаштин,
У билмасди, ҳатто, эмас гумонда:
Ўша бахтли 12 стул бизнинг - “Карвон”да!'

Ресторан Остап Бендер гапларининг беназир оҳанги ва лаҳжалари ила йўғрилган. Бу ерда буржуазияга хос дилбарлик ҳукмрон. Таомномадан рус, яҳудий ва украин ошхонасининг сара таомлари ўрин олган. Ресторан банкет, таваллуд айёмлари, корпоратив байрамларни ўтказишга жуда қулай жой. Жонли ижродаги жозибадор куйлар ресторан муҳитига алоҳида файз бағишлайди. Бундай шинам ва гўзал муҳитда ўтказилган ҳар бир лаҳза киши хотирасида узоқ муҳрланиб қолиши аниқ.